Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Ўзбекистон республикаси мудофаа вазирлигининг 2025 йил 23 май 20-сонли ‘‘Умумий ўрта таълим мактаби негизида “Жасорат мактаблари” фаолиятини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисидаъъ ги қарорига мувофиқ, жасорат синфларига мактабларнинг 4- синфини муваффақиятли якунлаган ўқувчилар (кейинги ўринларда – номзод) танлов асосида қабул қилинади.
Унга кўра, жасорат синфларида ўқиш муддати етти йилни (5- 11- синфлар) ташкил қилади. Жасорат синфларидаги ўқувчилар сони 26 нафардан ортиқ бўлишига йўл қўйилмайди.
Жасорат синфларига ҳужжатларни қабул қилиш, кириш имтиҳонларини тенг ҳуқуқлилик, очиқлик, адолат ва шаффофлик принциплари асосида ташкил этиш ва назорат қилиш мақсадида мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Агентлик, тизимдаги ташкилотлар ҳамда Қуролли Кучлар таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг масъул (кейинги ўринларда – ҳамкор ташкилот) вакилларидан иборат (7 кишидан кам бўлмаган тоқ миқдорда) қабул комиссияси шакллантирилади. Қабул комиссияси таркибининг вазифа ва мажбуриятлари Мактабгача ва мактаб таълими вазири буйруғи билан тасдиқланади.
Қабул комиссияси томонидан ҳужжатларни қабул қилиш бошланишидан камида ўн кун олдин танлов ўтказиш вақти, жойи, қабул қилиш тартиби, ҳужжатларни топшириш муддатлари ва қабул квоталари тўғрисида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг расмий веб-сайтлари, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали эълон берилади.
#Мақола