Янгиликлар 06/05/2025 Жорий йилги касбий сертификатлаш синовлари ўтказиладиган саналар аниқ бўлди

2023-2024-ўқув йилидан бошлаб умумтаълим ташкилотларида педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилар, аттестациясидан ўта олмаган, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас, деб топилган педагог кадрлар касбий сертификатлаш синовларига жалб этиб келинади.

Жорий йилги касбий сертификатлаш синовлари 15-16 май кунлари қуйидаги манзилларда ўтказилади:

Манзил

Маълумот учун: ушбу синовларда педагогнинг мутахассислик фани бўйича билим даражасини аниқлаш учун 40 та, педагогик маҳоратини баҳолаш учун 10 та, жами 50 та тест берилади. Ҳар бир жавоб 2 балдан, жами 100 балл билан баҳоланади.

56 ва ундан юқори балл тўплаган талабгор назорат синовидан ўтган ҳисобланади ва унинг шахсий кабинетига электрон шаклдаги сертификат юборилади.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг