Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Миллий статистика қўмитаси 2025 йил январь-март ойлари учун асосий капиталга киритилган инвестициялар бўйича маълумот эълон қилди.
Унга кўра, 3 ой давомида таълим соҳасига 1 трлн 257 млрд сўм инвестиция жалб қилинган. Бу рақам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 150 млрд 936 млн сўмга кўпроқ.
Аммо статистикада ушбу пуллар таълимнинг айнан қайси соҳасига йўналтирилгани ҳақида маълумот келтирилмаган.
Қайд этиш лозим, 2025 йилда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига давлат бюджетидан салкам 60 трлн сўм маблағ ажратилиши ҳақида хабар берган эдик.
#Мақола