Мақолалар 24/05/2025 Мактаблар ёпилмайди...ми?

Кўплаб мамлакатларда ўқув йили якунланиб, ёзги таътил бошланмоқда. Энди болалар деярли бир неча ой таълим жараёнидан буткул узилиб, ота-оналари бағрига қайтадилар.

Ўзбекистонда эса аксинча, ўқув жараёни давом эттирилади. Биздаги маълумотларга кўра, "Долзарб 90 кун" дастури асосида таълим муассасаларида турли хил ўқув курслари, тўгараклар ташкил этилиб, барча ўқувчилар таълим жараёнига тўлиқ қамраб олиниши режа қилиняпти.

Эшитишимизга қараганда, "Долзарб 90 кун" дастури янги ўқув йилига қадар давом эттирилиб, сентябрь ойидан болалар ва педагоглар яна таълим жараёни билан банд бўладилар.

Бу тадбирлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ёзги таътил вақтида ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Сиз "Долзарб 90 кун"ни қандай ўтказмоқчисиз? 

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг