Мақолалар 14/06/2025 Мактабларда пуллик синфлар очилаётганлиги хусусида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабата билдирди

Ижтимоий тармоқларда мактабларда пуллик синфлар очилаётганлиги хусусида турли фикрлар билдирилмоқда. 

Аввало шуни маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50-моддасида қатъий белгилаб қўйилганидек, "давлат бепул умумий ўрта таълим олишни кафолатлайди."

Шунга мувофиқ, мамлакатимиздаги умумтаълим мактабларидаги барча дарслар бюджетидан ўқув режага мувофиқ бепул амалга оширилишини маълум қиламиз.

Ижтимоий тармоқларда “пуллик синф” деб нотўғри талқин этилаётган ҳолатлар аслида давлат умумтаълим мактабларида ўқувчиларга ўқув режа ва давлат таълим стандартларидан ташқари Бюджет билимлар бериш учун ташкил этиладиган таълим хизматидир.

Ушбу мезон Ҳукуматнинг 2019 йил 22 апрелдаги 343-сон қарори билан бюджетидан тегишли Низомда  алоҳида қайд этилган.

Мактабларда ташкил этиладиган Бюджет таълим хизматлари мактабларнинг ўқув дастурларида назарда тутилмаган (давлат таълим стандартларидан ташқари) машғулотлар бўйича мактаб директори ва ўқувчиларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасида ихтиёрийлик бюджети тузиладиган шартнома бюджети кўрсатилади.

Пуллик таълим хизматларидан топилган бюджетдан ташқари маблағларнинг  50 фоизидан кам бўлмаган миқдори ўқитувчиларга ҳақ тўлашга, қолган қисми мактабнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга ва ходимларни рағбатлантиришга йўналтирилиши мумкин.

Энг муҳими, мактабларда ташкил этиладиган пуллик таълим хизматларига директор ва педагоглар томонидан ўқувчиларни мажбурий тартибда жалб этилишига йўл қўйилмайди. 

2025-2026-ўқув йилида 738 минг нафар бола 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган ва уларнинг барчаси ўқув режадаги фанлардан бепул ўқитилиши кафолатланади.

Қўшимча таълим хизматлари, энг аввало ота-оналарнинг ташаббуси, яъни улар ўртасида ўтказилган сўровнома бюджети ўқув йили бошланганидан сўнг ихтиёрийлик бюджети ташкил этилиши мумкин.

Шу ўринда барча мактаб директорларини ота-оналарни Бюджет пуллик таълим хизматларига мажбурий тартибда жалб этмаслик ҳақида қатъий огоҳлантирамиз. Давлат таълим стандартларидаги дарслар пул эвазига ўқитилишига йўл қўйилмайди.

Ҳурматли ота-оналар!

Бу борада белгиланган қонуний талаблар бузилганлик ҳолатига дуч келсангиз, вазирликнинг Ишонч телефони (71-202-09-09)га мурожаат этишингизни сўраймиз. Сизнинг мурожаатингиз тезкор ўрганиб чиқилиши таъминланади.

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг