Мақолалар 15/11/2024 Мукофот олган ўқитувчи моддий ёрдам ололмайдими?

Ўқитувчи етарли асослар бўлганда моддий ёрдам олишга ҳақли бўлади. Моддий ёрдам ва мукофот пулининг бир-бирига алоқаси йўқ.

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, умумтаълим муассасалари ходимларига моддий ёрдам календарь йил давомида икки лавозим маоши (ўқитувчининг тариф ставкаси) миқдоригача:

ходимнинг ўзи ва яқин қариндоши (отаси, онаси, турмуш ўртоғи, фарзанди) вафот этганда;

оғир касалликка чалинганда;

ходим табиий офатдан зарар кўрганда кўрсатилади.

Қоиданинг мазмунига кўра ходим мактабда меҳнат шартномаси асосида ишлаётган даврда юқоридаги ҳолатлар содир бўлса, директор жамғармасида маблағ етарли бўлган тақдирда ходим 2 лавозим маоши миқдорида моддий ёрдам олишга ҳақли.

Мана шу қоидага кўра ходим 1 календарь йилида жами 2 лавозим маошигача моддий ёрдам олиши мумкин.

Ушбу низомнинг 29-бандига кўра умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат "1 октябр — Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкин.

Бунда мазкур мукофот ҳар ўқув йили учун берилиши мумкин. Низомда бир марта мукофот олган ўқитувчи келаси йил мукофот олмаслиги кераклиги ҳақида чеклов йўқ. Шунингдек, айнан қандай асосларга кўра мукофот берилиши ҳақида аниқ қоида ҳам йўқ.

Меҳнат кодексининг 252-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилмаган рағбатлантирувчи мукофот бир марта бериладиган хусусиятга эга бўлган ҳамда иш берувчининг қарорига кўра ходимнинг олдиндан белгиланган кўрсаткичлар ва шартларга эришганлиги учун эмас, балки муайян воқеалар (юбилейлар, байрам саналари ва бошқалар) юз берганлиги ёки ходим томонидан муайян ҳаракатлар амалга оширилганлиги (иш берувчининг алоҳида муҳим топшириғини бажариш, рационализаторлик таклифини киритиш ва бошқалар) муносабати билан тўланадиган пул мукофоти эканлиги белгиланган

#Таълим телеканали   #Мақола   #Кутубхона   #Имтиёз  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР