Ногиронлиги бўлган шахсларга олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга киришда қандай имтиёзлар берилишини биласизми?
✅ I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногирон болалар учун алоҳида икки фоизли давлат гранти квоталари ажратилади.
⏳ Кўзи ожиз абитуриентлар учун олий таълим муассасалари томонидан махсус имтиҳон ташкил этилади.
👨🎓 Iмтиҳондан муваффақиятли ўтган кўзи ожиз абитуриентлар Давлат комиссияси қарори асосида танловсиз, алоҳида ажратилган ўринларга давлат гранти асосида қабул қилинади.
💸 I, II ва III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ногирон болалар тест синови учун тўловдан озод этилади.

Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низоми.
#Мақола