Мақолалар 13/05/2025 Президент ва ихтисослаштирилган мактаблар учун қабул квоталари эълон қилинди

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга ҳужжатлар қабули жорий йилнинг 1-20 июнь кунлари бўлиб ўтади.

Ҳужжатлар қабули онлайн шаклда my.gov.uz ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Агентликнинг ariza.piima.uz расмий веб-сайти ҳамда мобил илова орқали қабул қилинади.

2025-2026-ўқув йили учун:

➖Президент мактабларига 336 нафар,

➖ижод мактабларига 440 нафар,

➖Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактабига 24 нафар,

➖Оксана Чусовитина номидаги гимнастикага ихтисослаштирилган спорт мактабига 24 нафар,

➖ихтисослаштирилган мактабларга эса 8 200 нафар ўқувчи қабул қилинади.

Қабул жараёнларига оид саволларга жавоб бериб бориш мақсадида Мурожаатлар маркази фаолияти йўлга қўйилди. Марказга ҳар куни соат 09:00 дан 18:00 гача 1206 қисқа рақам орқали боғланиш мумкин.

Бундан ташқари, онлайн ҳужжат топширишга кўмаклашиш ҳамда ўқувчилар қабули юзасидан мурожаатларга жавоб бериш бўйича (ҳудудий) штаблар ҳам ташкил этилди.

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг