Танловлар 18/04/2025 Талабалар ўртасида республика шахмат мусобақаси ўтказилади

Жорий йилнинг 25–26 апрель кунлари “Янги Ўзбекистон” университетида олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Янги Ўзбекистон кубоги” мусобақаси ташкил этилади.

Ушбу мусобақанинг ғолиблари:

1-ўрин – 20 миллион сўм

2-ўрин – 15 миллион сўм

3-ўрин – 10 миллион сўм билан тақдирланади.

Шунингдек, мусобақа ғолиблари 2025 йил август ойида Халқаро шахмат федерацияси президенти Аркадий Дворкович томонидан тақдирланади ва халқаро шахмат универсиадасида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Мусобақада қатнашиш учун бу ердан рўйхатдан ўтиш лозим. Рўйхатга олиш 20 апрелга қадар давом этади.

#Грандлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг