Фото: Daryo.uz
Тошкент шаҳридаги мактабларда 2025–2026-ўқув йилида ўқувчи ўринлари танқислиги 141 мингтага етди. Бу ҳақда пойтахтнинг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш лойиҳалари тақдимотида маълум қилинди. Тақдимотни Шавкат Мирзиёев ҳам кўриб чиқди.
Маълумотларга кўра, кейинги беш йилда ўқувчилар сони 71 минг нафарга, яъни 14 фоизга кўпайиши кутилмоқда. Шу сабабли 2030–2031-ўқув йилига бориб ўринлар танқислиги 212 мингтага етиши мумкин.
Шунингдек, мактабларнинг юклама коэффициенти ҳозирги 1,4 дан 2030-йилда 1,2 гача пасайиши кўзда тутилмоқда. Бу синфлардаги босимни камайтиришга қаратилган муҳим кўрсаткич.
Хусусий таълим марказларининг давлат мактаблари билан ҳамкорлиги йўлга қўйилади. Бу орқали ўқувчилар мактабнинг ўзида олийгоҳларга тайёрланиши ва хорижий тилларни ўрганиши учун шароит яратилади.
Лойиҳалар амалга ошгач, синфлардаги ўқувчилар зичлиги қандай ўзгаришини кузатиш қизиқарли бўлади.
Манба: Daryo.uz
#Янгиликлар #Мактаб