Мақолалар 18/05/2025 20 йиллик иш тажрибаси ва компьютер фанлари дипломига эга мутахассисни сунъий интеллект сабаб иш жойидан бўшатишди

АҚШлик тажрибали дастурий таъминот муҳандиси Шон К. илгари йилига 150 минг доллар маош олган бўлса, бугун у трейлерда яшашга мажбур бўлмоқда. Унинг йилига 150 минг доллар маош тўланадиган ишидан бўшатиб, ўрнига сунъий интеллектни жалб қилишган. Бу унинг учинчи марта инқироз сабабли ишдан айрилиши ҳисобланади. 20 йиллик тажрибасига қарамай, у сўнгги бир йил ичида юборган 800 та иш аризасидан деярли ҳеч қандай натижа чиқмаган. Унинг сўзларига кўра, бу жараён нафақат технологик инқилоб, балки келаётган ижтимоий-иқтисодий инқирознинг бошланишидир.

Шон илгари ҳам 2008-йилги молиявий инқироз ва пандемия даврида ишидан айрилган эди, аммо у вақтлар қисқа фурсатда яна иш топишга муваффақ бўлди. Бироқ 2024 йилда сунъий интеллект ривожи туфайли яна ишдан бўшатилди.

20 йиллик тажриба ва компьютер фанлари бўйича дипломига қарамай, 800 та ариза юборганидан кейин атиги 10 тагина суҳбатга чақирилди, уларнинг баъзилари эса одам эмас, сунъий интеллект томонидан олиб борилди.

Мен AI’ни айбламайман. Аммо компаниялар АИ имкониятларидан фойдаланиб, ходимларни ишдан бўшатиш ўрнига, уларни кучайтириш ва улкан ишларга жалб этишлари керак эди, — дейди ўз ишини сунъий интеллектга бой берган мутахассис.

Anthropic компанияси бош директори Дарио Амодеи эса, 2025 йил сентябргача AI коднинг 90 фоизини ёзишини, 12 ой ичида эса деярли барча кодларни AI ёзиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг