Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
9-синф битирувчилари 515 та техникумнинг бирида кундузги ёки дуал таълим шакллари бўйича ўқиш учун my.edu.uz электрон платформаси орқали 1 июлдан 20 июль (шу куни ҳам) кунига қадар онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин.
1 кунда салкам 60 минг ариза келиб тушган.
ℹ️ Маълумот ўрнида, жорий йил 139 минг 245 нафар 9-синф битирувчиси давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади. Шундан:
➖118 минг 595 нафари кундузги таълим шаклига;
➖20 минг 650 нафари дуал таълим шаклига.
✅ Шунингдек, my.edu.uz портали орқали академик лицейларга ҳам қабул давом этмоқда. Ҳозиргача салкам 40 минг ариза келиб тушган. Аризалар 10 июлга қадар (шу куни ҳам) қабул қилинади.
❌ Магистратура учун қабул эса ҳалиям очилмади.
#Мақола