Янгиликлар 20/06/2025 Бугун, 20 июнь кунидан 1-синфга ҳужжатларни қабул қилиш бошланди

2025-2026-ўқув йилида давлат умумий ўрта таълим мактабларининг 1-синфига қабул бўйича давлат хизмати жорий этиладиган туман (шаҳар)лар рўйхати эълон қилинган эди.

Регламентга мувофиқ, 1-синфга қабул жараёнлари 2 босқичда амалга оширилади:

1-босқич: 20 июндан 31 июлгача микроҳудуд доирасида,

2-босқич: 1 августдан 15 августгача микроҳудуддан ташқарида.

1-синфга қабул жараёнлари қуйидаги туман (шаҳарларда) электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади.Бунда ота-оналар 20 июндан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин.

Давлат хизматлари кўрсатилмайдиган ҳудудларда 1-синфга қабул қилинган ўқувчилар вазирлик электрон тизими (adm.maktab.uz) га киритилади.

Эслатма: “Таълим тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, болалар 7 ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Бу йил 1-синфга 2018 йилнинг 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.

Cалл-марказ: 71-203-07-04, 71-203-04-03

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг