Мақолалар 17/06/2025 Айрим тоифадаги ўқувчилар қўшимча таълимга жалб қилинади ҳамда ўқитиш харажатларининг 80 фоизи қоплаб берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июндаги тегишли қарори билан “Давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида айрим тоифадаги ўқувчиларни мактабдан ташқари таълимга жалб қилиш тартиби тўғрисида”ги Низом тасдиқланди. Унга кўра:

айрим тоифадаги ўқувчилар (Камбағал оилалар реестридаги оилаларнинг умумий ўрта таълим ташкилотларида таълим олаётган фарзандлари) давлат умумий ўрта таълим ташкилотларида қўшимча таълимга жалб қилинади ҳамда ўқитиш харажатларининг 80 фоизи Давлат бюджетидан қоплаб берилади;

ўқувчилар тўгаракларга ихтиёрийлик асосида жалб этилади;

ўқувчиларнинг ота-оналари ҳамда таълим ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш ЯИДХП (my.gov.uz) орқали амалга оширилади;

Таълим ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар бўйича 1 нафар ўқувчига ҳар бир тўгарак учун 1 ойлик тўлов қуйидаги миқдорлардан ошмайди:

7-11 ёшдаги ўқувчилар учун дарсдан кейинги қўшимча таълим (узайтирилган кун гуруҳлари) учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан;

12-18 ёшдаги ўқувчилар учун умумтаълим фанлари, 15-18 ёшдаги ўқувчилар учун хорижий тил йўналишларидаги тўгараклар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан;

15-18 ёшдаги ўқувчилар учун ахборот технологиялари, касб-ҳунар йўналишларидаги тўгараклар учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан.

Тўгарак тўловининг 80 фоизи Давлат бюджетидан, 20 фоизи ўқувчининг ота-онаси томонидан тўланади.

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг