Мақолалар 21/06/2025 Чет тили сертификати билан боғлиқ саволларга жавоблар

Савол: Чет тили имтиҳони натижалари эълон қилинганда сертификат оладиган бўлсам,  сертификатим шахсий кабинетимда автоматик тарзда чиқадими ёки ўзим киритишим керакми?

Жавоб: Чет тилидан B2 ва ундан юқори даражадаги миллий сертификат олган абитуриентларнинг сертификат маълумотлари уларнинг шахсий кабинетида автоматик тарзда чиқади. Миллий сертификат маълумотларини алоҳида киритиш талаб этилмайди.

Савол: Менда IELTS 6 сертификат мавжуд. Чет тилидан халқаро сертификат маълумотларини киритишда сертификат серияси ва рақамига қайси рақамни ёзишим керак?

Жавоб: IELTS сертификатининг қуйи қисмида “Test Report Form Number” мавжуд  бўлиб, сертификат серияси ва рақамига “Test Report Form Number” киритилади.

Савол: Чет тилидан халқаро сертификатни хато юклаганман. Сертификат маълумотларини қайта киритсам бўладими?

Жавоб: Сертификат текширилиб, рад этилган тақдирда, сертификат маълумотларини қайта киритиш мумкин. Лекин сертификат тасдиқланганда ёки текширилаётганда маълумотларни ўзгартириб бўлмайди.

Савол: Чет тилидан халқаро сертификатларни 20 июнга қадар киритиш керакми? Ундан  кейин киритилса, инобатга олинмайдими?

Жавоб: Чет тилидан халқаро сертификатларни қабул якунлангунга қадар, яъни 25 июнгача киритиш мумкин. Лекин сертификатларни текшириш мураккаб ва кўп вақт талаб этадиган жараён эканлигини инобатга олган ҳолда эртароқ киритиш тавсия этилади.

Савол: Чет тилидан Б1 даражадаги сертификат учун балл бериладими?

Жавоб: олий таълим муассасаларига қабулда чет тилидан B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки халқаро сертификат учун (ушбу фандан максимал балл берилади. Б1 даражадаги сертификат учун балл берилмайди.

Манбаа

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг