Ҳукуматнинг 2025 йил 12 июндаги қабул қилинган 362-сонли қарорига мувофиқ, эндиликда қуйидаги асосларга кўра докторантлар таянч докторантура ёки докторантурадан четлатилиши мумкин:
➖ўз аризасига мувофиқ;
➖саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
➖якка тартибдаги режаларини бажармаганда;
➖илмий ёки таълим ташкилотининг ички тартиб-қоидаларини тизимли (уч ёки ундан ортиқ) равишда бузганда;
➖суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум қилинганда;
➖ҳисоботларни белгиланган муддатда тақдим этмаганда;
➖диссертацияни тайёрлаш ва ҳимоя қилиш талабини бузганда.
❌Якка тартибдаги режаларини бажармаган докторантлар Коллегиал орган қарори билан таянч докторантура ёки докторантурадан четлатилади ва ўқишга қайта тикланмайди.
👨🎓 Докторантурадан мониторинг натижалари бўйича четлатилган ёки диссертациясини муддатида ҳимоя қилмаган шахслар диссертациясини тугатиш ва ҳимоя қилиш даврида мустақил изланувчи сифатида расмийлаштирилиши мумкин. Илмий ёки таълим ташкилотининг ички тартиб-қоидаларини бузгани учун ўқишдан четлатилган шахслар ўқишга қайта тикланмайди.
Якка тартибдаги режаларини бажармаган докторантлар ва мустақил изланувчиларнинг илмий раҳбарлари ва консультантларига Коллегиал орган қарори билан раҳбарлик ва маслаҳат учун тўланадиган ҳақ тўхтатилади. Бунда докторантлар ва мустақил изланувчиларнинг раҳбарлари ҳамда консультантлари бир йил муддатга илмий раҳбарлик қилишдан четлаштирилади.
Бундан ташқари: Мониторинг натижаларига кўра тегишли ихтисослик бўйича диссертацияларни белгиланган муддатларда ҳимоя қилмаган изланувчилар (кетма-кет уч нафар ва ундан ортиқ) аниқланган тақдирда, ушбу ихтисослик бўйича олий таълимдан кейинги таълим институти фаолияти Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг қарорига мувофиқ ҳар йили март ойида тўхтатилади.
Бунда олий таълимдан кейинги таълим институти фаолияти уч йил ўтгандан сўнг қайта тикланиши мумкин.
#Мақола