Мақолалар 19/11/2024 Германия олийгоҳларида бепул таълим олиш мумкинми?

Германияда давлат олий таълим муассасалари хорижлик талабалар учун ҳам бепул. Лекин ўқишга кириш учун ҳар бир университетнинг ўзига хос талаблари ва тил билиш даражаси мавжуд.

Тил даражаси қандай бўлиши керак?

  • Инглиз тили: минимум 6,5 даража (IELTS);
  • Немис тили: камида B2 даражада бўлиши керак.

Агар Германиядаги давлат университетларида бакалавр даражаси учун ўқишни хоҳласангиз, немис тили зарур бўлади. Сабаби кўплаб давлат университетларида бакалавриат таълими немис тилида олиб борилади. Хусусий университетларда инглиз тилидаги дастурлар мавжуд, бироқ улар контракт асосида ўқитилади.

Бакалавриатдан кейинги даражаларда инглиз тилининг ўзи билан ҳам ўқиш мумкин. Бу босқичда инглиз тилидаги халқаро дастурлар етарлича. Тил билиш даражаси Германияда ўқиш учун муҳим талаблар орасида бўлиб, талабгорнинг ёзма ва оғзаки академик маълумотларни тушуна олиши текширилади.

#Таълим телеканали   #Мақола   #Олийгоҳлар   #Битирувчилар учун  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг