Мақолалар 26/03/2025 Контрактни тўлиқ тўламаганларни якуний ёки оралиқларга киритмасликка ОТМ масъулларининг ҳаққи борми?

❌ Йўқ, бунга ҳаққи йўқ, якуний ва оралиқларга талабани киритмаслик учун контрактни тўламаслик асос бўла олмайди. Агар талаба умуман контракт тўламаган бўлса, уни талабалар сафидан четлатиши мумкин холос.

Талабани оралиққа ёки якунийга киритмаслик, атайлаб фандан йиқитиш, дарсга киритмай НБ қўйиб қўйиш, ва бошқа ғайриқонуний ҳаракатларни амалга ошириш мумкин эмас.

📑 Контракт тўлаш муддатлари:

➖Абитуриентлар учун контрактнинг 25 фоизини – 15 сентябргача (ёки Давлат қабул комиссияси белгилаган муддатгача)

➖иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун – 1 октябргача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача);

➖Тўлов миқдорининг камида 50 фоизи – 1 январгача;

➖Контрактнинг 75 фоизи – 1 апрелгача;

➖Контрактнинг 100 фоизи – 1 июлгача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатларгача);

🟢хорижий фуқаролар учун ОТМ раҳбарияти белгилаган муддатларгача.

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг