Танловлар 03/03/2025 Муҳандислик ғоялари танлови эълон қилинди

    Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги қошидаги "Узcосмос" космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги билан ҳамкорликда бутун мамлакат ёшлари учун муҳандислик ғоялари танловини эълон қилди.

    Танловда 12 ёшдан 20 ёшгача бўлган мактаб ўқувчилари ва талабалар иштирок этишлари мумкин. Иштирокчиларнинг муҳандислик лойиҳаси маиший ёки ижтимоий муаммоларни ҳал қилишда ёрдам бериши керак — бу қариялар учун ёрдамчи роботлар, чиқиндиларни саралаш роботлари, пойабзал тозаловчи роботлар ва бошқа дадил концепциялар бўлиши мумкин. Баҳолашнинг асосий мезонлари ижтимоий ва экологик аҳамият, шунингдек, лойиҳани амалга ошириш имконияти бўлади.

🗓17 май куни Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигида ғолибларнинг ишлари кўргазмаси ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Мактаб ўқувчилари орасидан эса "Энг креатив лойиҳа" номинацияси ғолибини аниқланади.

🥇Ғолиб иштирокчи ёки жамоа махсус соврин — Европадаги энг йирик марказ ва дунёдаги энг яхши 5 таликка кирувчи Гуҳем халқаро космик марказига саёҳат йўлланмасини қўлга киритади.

   Танловда иштирок этиш учун сайтда ариза қолдириш, лойиҳа тавсифи ва қисқа видеони бириктириш керак. Аризалар 30 мартгача қабул қилинади.

Ёшларнинг ижодий лойиҳаларини интиқлик билан кутамиз!

#Грандлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР