Танловлар 04/06/2024 “Эл-юрт умиди” жамғармаси 2025 йил 1-очиқ стипендия танловини эълон қилади

“Эл-юрт умиди” жамғармаси нуфузли етакчи университетларда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурларида таълим олиш учун Жамғарманинг 2025 йил 1-очиқ стипендия танловини эълон қилади.

Мазкур стипендия танлови учун ўринлар ажратишда СТЕМ йўналишлари (илм-фан, технология, муҳандислик ва математика) ҳамда иқтисодиётнинг драйвер соҳаларига (энергетика, транспорт, урбанизация, архитектура ва қурилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги, геодезия, ер муносабатлари) шунингдек, давлат бошқаруви ва бошқа долзарб ижтимоий йўналишларга (тиббиёт, таълим) мақсадли асосда алоҳида устуворлик берилди. 

➖ “Эл-юрт умиди” жамғармаси 2025 йил 1-очиқ стипендия танлови учун жами 450 та ўрин ажратилган.

Хусусан, 

  • - бакалавриат - 130 та ўрин;
  • - магистратура - 220 та ўрин;
  • - докторантура - 100 та ўрин.

⚡️Номзодлар жорий йилнинг 3 июнидан 16 июнига қадар  https://el-yurt.uz платформаси орқали тегишли ҳужжатларни юбориб, танловга номзод сифатида қатнашишлари мумкин. 

Шунингдек, номзодлар ҳужжатларини топшириш жараёнида қуйидаги маълумотларни юклашлари лозим:

  • - Жамғарма Ижрочи директори номига ариза;
  • - хорижий таълим муассасасидан қабул қилинганлиги тўғрисида хат (Леттер of acceptance);
  • - меҳнат дафтарчаси нусхаси (мавжуд бўлса);
  • - аттестат ёки диплом нусхаси; 
  • - хорижий тилни билиш даражасини тасдиқловчи халқаро сертификат;
  • - мотивацион иншо ва бошқалар.

Мурожаат учун: (71) 203-00-47, (71) 203-00-49 ҳамда @Эюфматбуот

#Грандлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг