Мактаблар 16/10/2026 Тошкентда хусусий таълим марказлари давлат мактаблари билан ҳамкорлик қилади

Фото: Daryo.uz

Тошкент шаҳрида хусусий таълим марказларининг давлат мактаблари билан ҳамкорлиги йўлга қўйилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев танишган пойтахтдаги ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш лойиҳалари тақдимотида маълум қилинди.

Режага кўра, бу ҳамкорлик орқали ўқувчилар мактабнинг ўзида олий таълим муассасаларига киришга тайёрланиши ва янги тилларни ўрганиши учун шароит яратилади. Яъни, қўшимча тайёргарликни бевосита таълим муассасаси доирасида олиш имконияти пайдо бўлади.

Янги мактаб лойиҳалари

Тақдимотда мактабларнинг намунавий лойиҳаларини такомиллаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилди. Хусусан, 2026–2027-ўқув йили учун жами 38 минг ўринли 24 та янги мактаб лойиҳаси тайёрланган. Бу лойиҳаларга 17 та қўшимча имкониyат киритилмоқда, жумладан:

  • қўшимча ўқув майдонлари;
  • кутубхоналар;
  • спорт ва маданий тадбирлар учун мослашувчан заллар;
  • ўқituвчилар хоналари;
  • инклюziv таълим учун зарур шароитлар.

Ўқувчи ўринлари танқислиги

Тақдимотда Тошкентда 2025–2026-ўқув йилида мактабlardаги ўқувчи ўринлари танқислиги 141 минг тани ташкил этгани эслатилди. Бу кўрсаткич 2030–2031-ўқув йилига борib 212 минг га етиши мумкин.

Шу сабабли 2030-йилгача республика ва маҳаллий бюджетлар ҳисобидан жами 126 минг қўшимча ўқувчи ўрни яратиш режалаштирилган. Бу режалар амалга ошса, пойтахтда мактабга жой топиш масаласи анча енгиллашиши кутилмоқда.

Манба: Daryo.uz

#Янгиликлар   #Мактаб  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг