Маълумотларга кўра, энг кўп тўйиб ухламайдиганлар орасида талабалар етакчилик қиларкан. Аввал, абитуриентлик даврида ўқиш истагида уйқуси кам бўлса, кейинчалик билим ва кўникма учун кўп вақт сарфлаши ҳисобига уйқу меъёрида бўлмайди. Афсуски, сўнгги пайтларда талабалар мобил телефонларда кўп вақт ўтказиши сабабли кам ухлаш ҳолати кузатилмоқда. Аммо ҳар нарсада меъёр борлигини унутмаслик керак!
Турли ёшдаги инсонлар учун уйқу меъёри қанча?
▪️Янги туғилган чақалоқлар (0-3 ой) - 14-17 соат;
▪️Чақалоқлар (4-11 ой) - 12-15 соат;
▪️Кичкинтойлар (1-2 ёш) - 11-14 соат;
▪️Мактабгача ёшдаги болалар (3-5 ёш) - 10-13 соат;
▪️Кичик мактаб ўқувчилари (6-13 ёш) - 9-11 соат;
▪️Ўсмирлар (14-17 ёш) - 8-10 соат;
▪️Ўғил болалар ва қизлар (18–25 ёш) – 7–9 соат;
▪️Катталар (26-64 ёш) - 7-9 соат;
▪️Қариялар (65 ёш ва ундан катта) - 7-8 соат.
#Мақола