Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 майдаги тегишли Фармони билан нуфузли халқаро олимпиадалар, халқаро олимпиадалар ва минтақавий халқаро олимпиадалар ғолиблари, уларнинг ўқитувчилари ва терма жамоалар раҳбарларига тўланадиган бир марталик пул мукофотлари миқдорига ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра:
Нуфузли халқаро олимпиадада:
1-ўрин (олтин медаль) эгаллаган ўқувчиларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 500 баравари (ҳозирги вақтда 937 500 000 сўм) миқдорида;
– уларнинг ўқитувчиларига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 450 баравари (ҳозирги вақтда 168 750 000 сўм) миқдорида;
– терма жамоа раҳбарига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 баравари (ҳозирги вақтда 13 125 000 сўм) миқдорида;
2-ўрин (кумуш медаль) эгаллаган ўқувчиларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 500 баравари (ҳозирги вақтда 562 500 000 сўм) миқдорида;
– уларнинг ўқитувчиларига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 250 баравари (ҳозирги вақтда 93 750 000 сўм) миқдорида;
– терма жамоа раҳбарига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баравари (ҳозирги вақтда 9 375 000 сўм) миқдорида;
3-ўрин (бронза медаль) эгаллаган ўқувчиларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 000 баравари (ҳозирги вақтда 375 000 000 сўм) миқдорида;
– уларнинг ўқитувчиларига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари (ҳозирги вақтда 56 250 000 сўм) миқдорида;
– терма жамоа раҳбарига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари (ҳозирги вақтда 5 625 000 сўм) миқдорида;
Халқаро олимпиадада:
1-ўрин (олтин медаль) эгаллаган ўқувчиларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари (ҳозирги вақтда 56 250 000 сўм) миқдорида;
– уларнинг ўқитувчиларига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (ҳозирги вақтда 18 750 000 сўм) миқдорида;
2-ўрин (кумуш медаль) эгаллаган ўқувчиларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари (ҳозирги вақтда 37 500 000 сўм) миқдорида;
– уларнинг ўқитувчиларига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 баравари (ҳозирги вақтда 13 125 000 сўм) миқдорида;
3-ўрин (бронза медаль) эгаллаган ўқувчиларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (ҳозирги вақтда 18 750 000 сўм) миқдорида;
– уларнинг ўқитувчиларига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари (ҳозирги вақтда 11 250 000 сўм) миқдорида;
Минтақавий халқаро олимпиадада:
1-ўрин (олтин медаль) эгаллаган ўқувчиларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 12 баравари (ҳозирги вақтда 4 500 000 сўм) миқдорида:
– уларнинг ўқитувчиларига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари (ҳозирги вақтда 18 750 000 сўм) миқдорида;
2-ўрин (кумуш медаль) эгаллаган ўқувчиларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 8 баравари (ҳозирги вақтда 3 000 000 сўм) миқдорида;
– уларнинг ўқитувчиларига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 баравари (ҳозирги вақтда 13 125 000 сўм) миқдорида;
3-ўрин (бронза медаль) эгаллаган ўқувчиларга — базавий ҳисоблаш миқдорининг 6 баравари (ҳозирги вақтда 2 250 000 сўм) миқдорида;
– уларнинг ўқитувчиларига — базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари (ҳозирги вақтда 11 250 000 сўм) миқдорида пул мукофотлари билан тақдирланади.
Эслатма! Тегишли қонунчилик ҳужжатлари билан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўзгариши натижасида мукофот пулларининг миқдори ўзгариши мумкин.
#Мақола