Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Хабарингиз бор, 2025 йил 28 апрель куни қабул қилинган ПФ-73-сонли президент фармонига кўра, педагогик таълим йўналишлари учун янги ўқув йилидан сиртқи таълим тугатилди.
◾️Эндиликда ушбу йўналишлар учун фақатгина кундузги ва кечки таълим шаклларига абитуриентлар қабул қилиниб, нафақат сиртқи , балки масофавий таълим шаклига ҳам қабул қилинишга йўл қўйилмайди.
▪️Педагогик йўналишларга масофавий таълим шакли бўйича лицензия олган нодавлат олийгоҳлар янги фармон асосида қабул жараёнларини ташкил этадилар, масофавий таълим шаклига эса абитуриентларни қабул қила олмайдилар.
Яъни энди юқоридаги йўналишлар бўйича фақат кундузги ва кечки таълим шаклларига бўйича қабул жараёнларини амалга оширишлари мумкин.
#Мақола