Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида ёшларни илмга қизиқтирувчи, тарбиявий аҳамиятга эга ва умуммиллий қадриятларни шакллантирувчи миллий медиа контентлар яратиш ҳамда энг яхши интеллектуал шоуларни ташкил этиш учун 100 миллион сўмгача грантлар ажратилади;
Шунингдек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Ёшлар ишлари агентлиги билан биргаликда бир ой муддатда илм-фан ва таълим йўналишидаги фойдали миллий интернет ресурслари реестрини шакллантириб, Рақамли технологиялар вазирлиги улардан бепул интернет тармоғи орқали фойдаланишни йўлга қўяди.
Асос: “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ги Президент Фармони.
#Мақола