Мақолалар 09/04/2025 1- ва 2-босқич талабалар қандай ҳолатларда академик қарздор ҳисобланади?

➡️1-ҳолат: Агар талаба бир фанга ажратилган аудитория соатининг 25 фоизи ва ундан ортиқ ҳажмини сабабсиз қолдирса;

➡️2-ҳолат: Фан якунида жорий назорат бўйича тўплаган ўртача бали 60 дан кам бўлса;

➡️3-ҳолат: Агар талаба фан якуни бўйича оралиқ ёки якуний назорат имтиҳонларидан 60 дан кам балл тўпласа.

(Бунда талабага ОНни қайта топшириш учун 2-марта (деканат рухсати ва координацион кенгаш қарори асосида), ЯНни қайта топшириш 2-марта (1-марта деканат рухсати билан, 2-марта координацион кенгаш қарорига биноан пуллик асосида аттестация даврида амалга оширилади, бунда тўлов қиймати ёзги семестр учун тўланадиган пул миқдорининг 30%ни ташкил қилади) имконият берилади. 

❕ Академик қарздор талабаларга ўз хоҳишига кўра, ёзги таътил вақтида ўрнатилган тартибда тўловни амалга оширгандан сўнг қайта таълим олиши имконияти берилади.

✉️ Ҳуқуқий асос 

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг