Олийгоҳлар 12/04/2025 Андижон машинасозлик институти

   Олийгоҳ 1976 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтининг Андижон филиали сифатида ташкил этилган. 1986 йилда Андижон менежмент ва иқтисодиёт институтига айлантирилди. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг манфаатдор вазирликлари, идоралари ва хўжалик бирлашмалари билан келишилган ихтисослашувини ўзгартириш ва қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифга биноан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ‑1533 сонли ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институтини Андижон машинасозлик институтига айлантириш тўғрисидаги 2011 йил 25 июлдаги 214-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2011 йил 29 июлдаги 319-сонли буйруғига биноан Андижон муҳандислик‑иқтисодиёт институти негизида Андижон машинасозлик институти ташкил қилинган.

   Олийгоҳ 1976 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтининг (ҳозирги Тошкент давлат иқтисодиёт университети) Андижон филиали сифатида ташкил этилган. Муассаса 1986 йилда Андижон менежмент ва иқтисодиёт институтига айлантирилди. 1992-йилдан1995-йилга қадар Андижон иқтисодиёт ва бошқарув институти, 1995 йил 5 июндан 2011 йилга қадар эса Андижон муҳандислик-иқтисодиёт институти сифатида фаолият юритган.

   Ҳозирги кунда институтда ўн мингга яқин талаба таҳсил олмоқда. Институтда фаолият олиб бораётган кафедраларда 300 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар фаолият юритмоқда. Уларнинг 19 нафари фан доктори, 92 нафари эса фан номзоди. Бундан ташқари, докторантурада 23 ихтисослик бўйича жами 156 нафар докторант, таянч докторант ва мақсадли изланувчилар илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда.

  Андижон машинасозлик институтида 6 та факультет мавжуд бўлиб, улар қуйидагилар:

  • Автомобилсозлик факультети;
  • Электротехника факультети;
  • Машинасозлик технологияси факультети;
  • Транспорт ва логистика факультети;
  • Интеллектуал бошқарув ва компьютер тизимлари факультети;
  • Иқтисодиёт факультети.

   Бугунги кунга келиб, институтдаги мавжуд “Машинасозлик технологияси”, “Автоматика ва электротехника”, “Автомобилсозлик”, “Транспорт ва логистика” ҳамда “Инновацион таълим технологиялари” факультетлари негизида қуйидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланмоқда.

Бакалавр

  Институтда қуйидаги таълим йўналишлари бўйича бакалаврлар тайёрланмоқда:

  • Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича);
  • Менежмент (тармоқлар ва соҳалар бўйича);
  • Бухгалтерия ва аудит;
  • Электр энергетикаси (тармоқлар ва йўналишлар бўйича);
  • Автомобилсозлик ва тракторсозлик;
  • Транспорт воситалари муҳандислиги (турлари бўйича);
  • Электр техникаси, электр механикаси ва электр технологиялари (тармоқлар бўйича);
  • Метрология, стандартлаштириш ва маҳсулот сифати менежменти (тармоқлар бўйича);
  • Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ва бошқариш (тармоқлар бўйича);
  • Энергия тежамкорлиги ва энергоаудит;
  • Муқобил энергия манбалари (турлари бўйича);
  • Энергия машинасозлиги (тармоқлар бўйича);
  • Мехатроника ва робототехника;
  • Интеллектуал муҳандислик тизимлари (тармоқлар ва соҳалар бўйича);
  • Биотиббиёт муҳандислиги;
  • Материалшунослик ва янги материаллар технологияси (тармоқлар бўйича);
  • Машинасозлик технологияси, машинасозлик ишлаб чиқаришини жиҳозлаш ва автоматлаштириш;
  • Технологик машиналар ва жиҳозлар (тармоқлар бўйича);
  • Ахборот тизимлари ва технологиялари (тармоқлар ва соҳалар бўйича);
  • Транспорт логистикаси (транспорт турлари бўйича);
  • Йўл ҳаракатини ташкил этиш;
  • Автомобиль сервиси;
  • Енгил саноат буюмлари конструкциясини ишлаш ва технологияси (ишлаб чиқариш турлари бўйича);
  • Металлар технологиялари (жараён турлари бўйича);
  • Йўл муҳандислиги (соҳалар ва фаолият турлари бўйича);
  • Табиий толаларни дастлабки ишлаш технологияси (хомашё ва жараён турлари бўйича);
  • Меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги;
  • Молия ва молиявий технологиялар;
  • Банк иши ва аудити;
  • Дизайн (автомобилсозлик дизайни).

Магистратура

  • Иқтисодиётда ахборот технологиялари ва тизимлари;
  • Автомобилсозлик ва тракторсозлик;
  • Ерусти транспорт воситалари ва тизимлари (транспорт турлари бўйича);
  • Метрология, стандартлаштириш ва сифатни бошқариш (тармоқлар бўйича);
  • Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш (тармоқлар бўйича);
  • Машинасозлик технологияси ва жиҳозлари (ишлаб чиқариш бўйича);
  • Пайвандлаш ишлаб чиқариш технологияси ва жиҳозлари;
  • Электр механикаси (тармоқлар бўйича);
  • Материалшунослик ва материаллар технологияси (тармоқлар бўйича).

   Халқаро ҳамкорлик ҳар бир олий таълим муассасасининг асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб, жаҳон таълим тизимига интегратсиялашувни таъминлаш, жаҳон олий таълим тизими стандартларига яқинлашиш, таълим, илмий, иқтисодий фаолият доирасини кенгайтириш учун замонавий шарт-шароит ва норматив базани яратишда муносиб хизмат қилмоқда.

    Айни пайтда муассаса Россия, Беларусия, Германия, Хитой, Корея, Туркия, Қирғизистон, Қозоғистон, Литва, сингари дунёнинг ўнлаб давлатларидаги 80 дан ортиқ олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Айниқса, Хитой Халқ Республикасининг қатор нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорлиги тобора мустаҳкамланиб бормоқда.

  Агар сизда қўшимча савол ва таклифлар бўлса, қуйидаги манзилга ва рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:

  • Телефон: 0(374) 223 44 09
  • Электрон почта: info@andmiedu.uz
  • Расмий сайт: andmiedu.uz
  • Манзил: Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 56- уй, почта индекси: 170119

   Бизни кузатишда давом этинг Таълим телеканали таълимдаги энг сўнгги янгиликларни ҳар доим сиз билан бўлишишга тайёр!

Маъмура Тўраева тайёрлади 

#Олийгоҳлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР