Мақолалар 21/11/2024 Ўқишни кўчириш бўйича энг кўп сўраладиган саволларга жавоблар

1. Ўқишни бошқа вилоятга кўчириш учун қандай электрон платформа орқали ариза бериш мумкин?

Республика олий талим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш бўйича аризалар 2та электрон тизим бўйича қабул қилинади:

Агар сиз давлат олий талим муассасасидан бошқа бир давлат олийгоҳига ўқишни кўчирмоқчи бўлсангиз аризангизни transfer.edu.uz сайтига юклайсиз, aгар хорижий ёки нодавлат университетлардан давлат олийгоҳларига ўткизмоқчи бўлсангиз my.uzbmb.uz сайти орқали ариза қолдирилади.

2. Ўқишни кўчириш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади?

Online ариза, транскрипт ёки рейтинг дафтарчаси JPG ёки PDF кўринишида тақдим этилиши лозим.

3. Қандай ҳолларда ўқишни бошқа вилоятга кўчириш мумкин?

2 та ҳолатда ўқишни кўчириш мумкин бўлади:

1. Талаба оила қурган тақдирда турмуш ўртоғи доимий яшайдиган олий талим муассасага ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганида

2. Давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, бунда тегишли вазирлик ва идора раҳбарларининг тавсияси талаб этилади

4. Чет эл талабалари Ўзбекистонга ўқишини кўчириши учун қандай талаблар қўйилган?

Амалдаги тартибга кўра, хорижий мамлакатларда фаолият юритаётган олий талим муассасаларидан давлат олийгоҳларига ўқишини кўчириши учун фақат мос ва турдош талим йўналишларига ҳужжат топширилади ва махсус синов имтиҳонида иштирок этиб ўтиш балини тўплаши керак бўлади. Ўтиш Баллари ҳар йили билим ва малакаларни аниқлаш агентлигининг расмий сайтида эълон қилинади. Ўтиш балини йиға олмаган талабалар табақалаштирилган тўлов контракт асосида ўқишлари мумкин бўлади, лекин мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишида ўқиши мумкин бўлмайди.

5. Ўқишни кўчириш бўйича аризалар қайси пайтда қабул қилинади?

Йилига 2 марта қабул қилинади. Барча турдаги ўқишни кўчириш бўйича аризалар ҳар йили 15 июлдан 5- августга қадар амалга оширилади. Талабалар ўқишини узрли сабабларга кўра кўчириш ҳар йил 20- декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар амалга оширилади.

6. Грантдаги талабалар ўқишини кўчирган тақдирда контрактга ўтадими?

Ўқишнинг барча шакллари бўйича олий та лимнинг мос ва турдош йўналишлари ҳамда мос мутахассисликлари бўйича давлат грантлари ўринларига кўчиришига фақат давлат грантлари асосида таҳсил олган талабалар аризасига кўра олий таълим муассасаларида тегишли ўқув йилидаги қабул қилиш квоталарида белгиланган давлат грантларининг сони доирасида рухсат этилади. Яъни агар олий талим муассасаси йўналишлари учун ажратилган бўш грант ўрни бўлса, талим муассасаларидаги вазиятдан келиб чиқиб талабага грант асосида ўқишни кўчиришга рухсат берилиши мумкин. Кўзи ожиз ва ногиронлиги бор талабаларга грант асосида ўқишни кўчириши белгилаб қўйилган.

#Таълим телеканали   #Мақола   #Ўқишни кўчириш   #Топ саволлар   #Жавоблар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР