Мақолалар 28/03/2025 Иккинчи мутахассислик билан боғлиқ бўлмаган йўналишда ўқиш мумкинми?

Магистратурага (иккинчи мутахассисликка) киришда бакалаврнинг қайси йўналишни битирганининг аҳамияти йўқ. Яъни аввал математикани битириб, кейин иккинчи мутахассислик - биологияга ўқишга кирса бўлади. Бунга ҳеч қандай чеклов йўқ.

Ҳужжатлар ва имтиҳонларни топшириш тартиби қандай?

Абитуриентлардан фарқли ўлароқ, иккинчи мутахассисликка қабул жараёнлари одатда июль-август ойларида бўлиб ўтади ва ҳужжатлар my.edu.uz платформаси орқали онлайн топширилади.

Керакли ҳужжатлар:

🔹Паспорт ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжат:

🔹Бакалаврни тамомлаганлик тўғрисидаги диплом маълумотлари.

Ариза олий таълим муассасаси томонидан кўриб чиқилади ва қабул қилинади. Имтиҳонларнинг шакли ва тартиби ҳам ОТМ томонидан мустақил равишда ҳал этилади.

Нечанчи курсдан қабул қилишади?

Иккинчи мутахассисликка сиртқи таълим шаклига 2-курсдан қабул қилинади. Айрим таълим йўналишлари сиртқи таълим шаклида ўқиш имкониятига эга бўлмаганлиги сабабли, уларни кундузги таълим шаклида ҳам қабул қилиш мумкин.

Сўнгги йилларда иккинчи мутахассисликка ҳужжат топширувчилар сони камлиги сабабли ОТМларга қабул суҳбат асосида ёки имтиҳонсиз шаклда амалга оширилмоқда. Ҳар йили 2-мутахассислик бўйича амалдаги квоталар эълон қилиниб, ҳар бир ОТМда қайси йўналишлар мавжудлиги кўрсатиб борилади.

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг