Мақолалар 17/06/2025 Мақсадли докторантура — бир олий таълим ёки илмий муассаса учун етишмаётган илмий даражали кадрларни бошқа муассасада шартнома асосида тайёрлаш

✅Мақсадли докторантурага номзодлар буюртмачи ташкилот томонидан тавсия этилади. Бунда, бир ўринга юборилаётган номзодларнинг сони қоида тариқасида камида икки нафар бўлиши лозим.

✅Мақсадли докторантурага қабул қилувчи олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси ҳар йили 1 майга қадар ўзлари тизимига кирадиган вазирлик, идора ёки ташкилотга мақсадли докторантурага қабул қилиш юзасидан квота ажратиш бўйича мурожаат қилади.

✅Тасарруфида олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасаси бўлган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳар йили 15 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларга бўлган эҳтиёжлар, амалдаги олий таълимдан кейинги таълим институтларининг самарадорлиги, таълим олаётган докторантлар, мустақил изланувчилар контингенти, илмий раҳбарлар ва илмий консультантларнинг самарали ишлари, шунингдек мазкур Низомда белгиланган, бир нафар илмий раҳбар ҳамда бир нафар илмий консультантга бириктириладиган докторантлар сонидан келиб чиқиб, кейинги йилдан бошлаб таянч докторантурага, докторантура ва мақсадли докторантурага Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджет маблағлари ҳисобига ўқитиш учун қабул квотаси бўйича асосланган таклифлар билан мурожаат қиладилар.

👉Батафсил

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг