Олий таълимдан кейинги таълим — докторлик диссертациясини тайёрлаш ва ҳимоя қилиш мақсадида мутахассисликни чуқур ўрганишни ва илмий изланишлар олиб боришни назарда тутадиган таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчанлик асосида илмий даражага эга, илмий ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлашни таъминлайдиган таълим тури;
Олий таълимдан кейинги таълим институти — илмий ташкилот ёки таълим муассасаларида таянч докторантура, докторантура ёки мустақил изланувчилик шаклларидаги олий таълимдан кейинги таълимни амалга ошириш тизими;
Стажор-тадқиқотчилик — ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда тегишли ихтисослик бўйича илмий ва илмий-ижодий изланишларни олиб бориш ва фалсафа доктори (ПҳД) илмий даражасини олиш учун изланувчини тайёрлаш шакли;
Таянч докторантура — фалсафа доктори (Доcтор of Philosophy (ПҳД) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;
Докторантура — фан доктори (Доcтор of Science (ДСc) илмий даражасига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;
Мустақил изланувчилик — фалсафа доктори (Доcтор of Philosophy (ПҳД) ёки фан доктори (Доcтор of Science (ДСc) илмий даражаларига даъвогар изланувчилар учун ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ташкил этиладиган олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисослиги бўйича олий таълимдан кейинги таълим шакли;
Стажор-тадқиқотчи — илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига стажор-тадқиқотчиликка белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;
Докторант — илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига таянч докторантура ёки докторантурага белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;
Мустақил изланувчи — илмий ташкилот ёки таълим муассасаларига мустақил изланувчиликка белгиланган тартибда қабул қилинган шахс;
Изланувчи — фалсафа доктори (ПҳД) ёки фан доктори (ДСc) илмий даражасини олиш учун докторлик диссертациясини тайёрлаётган шахс.
Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштиришнинг ягона электрон тизими — олий таълимдан кейинги таълим институтларига қабул қилиш, стажор-тадқиқотчи ва изланувчиларнинг якка тартибдаги режалари бажарилиши бўйича ҳисоботларни шакллантириш бўйича ҳужжатларнинг электрон алмашинувини ташкил этишга мўлжалланган ахборот тизими.
#Мақола