Кўпчилик талабалар ўқишни кўчиришдан аввал нечанчи курсдан қабул қилинишини олдиндан билишни исташади, сабаби кейинги режаларни шунга қараб амалга оширишади. Бироқ, амалда буни билиш имконсиз.
Сабаби фанлар фарқини солиштириш учун барча давлат ОТМлари ҳам йўналиш ва курслар бўйича ўқув дастурларини расмий сайтларига эълон қилмаганлар. Талаба ОТМга бориб аниқлаши эса деярли қийин масала.
Ягона имконият – имтиҳонлардан ўтиб бўлгач алоқа хатини олгани борганида ёки унданам кейинроқ нечанчи курсдан қабул қилинишларини биладилар. Бу вақтда эшитилган маълумотдан эса кўпчиликнинг ҳафсаласи пир бўлади.
Бизнинг жамоа айнан шундай тизим яратиш учун ҳаракат қилди. Бироқ давлат олийгоҳларидаги йўналишларни, курслар кесимидаги ўқув дастурларини тўлиқ тўплаш имкони бўлмагани сабабли жараён тўхтаб қолди.
Мутасаддилар мана шу жараённи инобатга олиб, "перевод" қилаётган талаба олдиндан курсини билиши мумкин бўлган тизимни яратишлари ёки шундай тизим яратмоқчи бўлганларга мавжуд имкониятларни очиб беришлари жуда кўп талаба ва ота-оналарнинг мушкулларини осон қилган бўлар эди.
#Мақола