Мақолалар 11/07/2025 Ўқишни кўчириш жараёнлари бошланишига ҳам оз қолди

Ариза топшириш учун қуйидаги сайтлар орқали онлайн рўйхатдан ўтилади:

➡️ transfer.edu.uz — давлат олийгоҳининг биридан бошқасига;

➡️ my.uzbmb.uz — хорижий мамлакатларда ёки республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан давлат олийгоҳларига.

Аризалар қачон берилади?

1️⃣ Ўқишни кўчириш бўйича аризалар ҳар йили 15 июлдан 5 августгача берилади.

2️⃣ Аризалар ҳар йили 5 августдан 30 августга кўриб чиқилади.

Ўзбекистондаги бир ОТМдан бошқасига кўчириш учун эса фақат 2 та тоифа талабаларга рухсат бор:

Талаба турмушга чиқса, турмуш ўртоғининг яшаш жойидаги ОТМга;

Давлат хизматчисининг иш жойи ўзгарганда фарзанди ёки турмуш ўртоғи тегишли раҳбар тавсияномаси билан ўқишини кўчириши мумкин.

Ўқишини кўчириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим қилинади:

1️⃣ кўчиришни истаган таълим йўналиши, ўқув тили ва шакли кўрсатилган ҳолдаги ариза;

2️⃣ рейтинг дафтарчаси ёки академик маълумотнома нусхалари;

3️⃣ ички перевод бўлса асослантирувчи ҳужжат;

4️⃣ паспорт ёки ID нусхаси.

Қуйидаги ҳолатларда ўқишни кўчириш аризалари рад этилиши мумкин:

1️⃣ аккредитацияга эга бўлмаган хорижий ОТМда ёки уларнинг филиалларида ўқиганлар;

2️⃣ мавжуд таълим шаклидан бошқа таълим шаклида ўқиганларга;

ОТМнинг марказлари, бўлимлари, ўқув-маслаҳат пунктлари ва бошқаларда ўқиганларга;

3️⃣ 1-курс 1-семестрни тугатмасдан ўқишни кўчирмоқчи бўлганлар;

4️⃣ ОТМда мос таълим йўналиши ёки шакли бўлмаганида, фанлар бўйича фарқлар 4 тадан ошганда;

5️⃣ контракт асосида ўқиётганлар тўловни ўз муддатида тўламаганда;

6️⃣ талабанинг шахсий йиғма жилди ўз муддатида берилмаганида;

грант билан кўчириш учун бўш ўринлар бўлмаганида;

7️⃣ ОТМ моддий-техника базаси имконияти чекланганда;

мақсадли қабул қилинганлар бошқа таълим йўналишига, бошқа олий таълим муассасасига кўчирмоқчи бўлганда;

8️⃣ кечки таълимдан сиртқи таълимга ҳамда кечки таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига;

9️⃣ сиртқи таълимдан кундузги таълимга ҳамда сиртқи таълимнинг бир таълим соҳасидан иккинчи таълим соҳасига;

1️⃣0️⃣ бир таълим шаклидан махсус сиртқи таълим шаклига ҳамда махсус  сиртқи таълим шаклидан бошқа таълим шаклига;

1️⃣1️⃣ талаба Ўзбекистон ва хорижий олий таълим муассасаларининг ўзаро келишуви асосида қабул қилиниб, қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олган ёки таҳсил олаётган бўлса.

▶️ Грант асосида ўқишни кўчириш учун фақат грантда ўқиётган талабалар ариза бериши мумкин ҳамда ариза берилган ОТМнинг жорий йилдаги қабул квотасида грант ўринлар мавжуд бўлиши керак.

▶️ Кўзи ожизлар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга ажратилган квотада грант асосида ўқиётганлар ўқиши гранти асосида кўчирилади.

▶️ Хорижий ОТМдан ўқишни Ўзбекистон ОТМларига кўчирмоқчи бўлганлар махсус синов (тест ёки ёзма иш ёки касбий (ижодий) имтиҳон шаклида) топширади.

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг