Сессия пайтида ОТМларда таълим ташкилоти ёки талабаларнинг ўзлари томонидан ҳам ўқитувчилар фаолиятига аралашиш ҳолати учраб туради. Аммо унутмаслик керакки, ўқитувчилар фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-5-моддасига мувофиқ таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки ўз хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.
Таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчиларнинг билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим ташкилоти педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 бараваридан 10 бараваригача, мансабдор шахсларга эса — 10 бараваридан 15 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади;
#Мақола