Мақолалар 12/06/2025 Ўқитувчида касбий сертификат бўлмаса ишдан бўшатиладими?

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли (12.02.2024 йилдаги 87-сон) қарори билан  тасдиқланган низомга кўра, ўқитувчига яна бир марта имконият берилади.

Унда ҳам 56 балдан паст натижа қайд этса, у ҳолда педагог билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинади.

Шунингдек,  назорат синови натижаси бўйича 56 баллдан кам кўрсаткичга эга талабгор назорат синовидан ўтмаган ҳисобланади.

Узрли сабабларга кўра назорат синовида иштирок эта олмаган ҳамда биринчи маротаба назорат синовида иштирок этиб, ундан ўта олмаган талабгор учун навбатдан ташқари назорат синови ҳар йили янги ўқув йили бошлангунга қадар ташкил этилади.

Навбатдан ташқари назорат синовида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш санаси ва назорат синовини ўтказиш муддати Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг расмий веб-сайти орқали эълон қилинади.

Навбатдан ташқари назорат синовида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва уни ўтказиш тартиби мазкур Регламентga мувофиқ тартибда белгиланади.

Навбатдан ташқари назорат синовида иштирок этиб, етарли балл тўплай олмаган талабгор билан тузилган меҳнат шартномаси меҳнат қонунчилигида белгиланган тартибда бекор қилинади.

Назорат синовида қайта иштирок этиш учун талабгор томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида тўлов тўланади.

 Қўшимча саволларни Telegram ботимиз (@узтдибот)га юборишингиз мумкин.

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг