Олийгоҳлар Дарсликлар Олийгоҳ танлаш боти
Ўзбек ▾
O'zbekЎзбекРусскийIngliz tili
Мақолалар

Плагиат муаммоси: ҳар бир изланувчи дуч келадиган тўсиқ

Плагиат муаммоси: ҳар бир изланувчи дуч келадиган тўсиқ

Илмий ишни ёзган саин антиплагиат натижаси кўнгилсиз чиқяпти. Сабаби шундаки, кўпчилик илмий ёзув билан адабий баёнотни фарқлай олмайди.

Келинг, плагиатдан қандай қочиш мумкинлигини аниқ кўриб чиқамиз:

1-МУАММО: “Чет мақолани таржима қилиб қўшдим – плагиатга тушди...”

ЕЧИМ: Бу усул эскирган. Таржима қилган бўлсангиз ҳам, фикрни ўз таҳлилингиз асосида қайта ифодаланг. Ҳар қандай ҳолатда манбани кўрсатинг.

2-МУАММО: “Кўп жумлалар бошқа диссертацияларда бор...”

ЕЧИМ: Жуда умумий иборалар (масалан, “илмий тадқиқотлар кўрсатмоқдаки…”) ни ўзингизга мослаб, янгилаб ёзинг. Қисқа, аниқ, таҳлилий ёзишга ҳаракат қилинг.

3-МУАММО: “Қандай ҳавола қўйишни билмайман.”

ЕЧИМ:

Агар ГОСТ услубида ёзаётган бўлсангиз, мисол: (Каримов И.А., 2015. – Б. 26).

Агар АПА услубида бўлса:

Мисол: (Каримов, 2015, п. 26)

Матн ичида ҳар бир иқтибосдан сўнг шундай ҳавола келтирилиши шарт.

Фойдали одат:

Ёзаётган ҳар бир фикрни ичингизда шундай сўз билан якунланг:

“Мен бунга қандай далил келтира оламан?”

Агар далил йўқ – бу сизнинг фикрингиз эмас, балки плагиатга айланиши мумкин бўлган жумладир.

Ёрдамчи воситалар:

https://antiplagiat.uz – текшириш учун;

https://text.ru – рус тилида ёзилган матнларни таҳлил қилади;

https://quillbot.com – инглизча матнлар учун парафраз воситаси.

Улашиш: Telegram Facebook
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлингБизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг Обуна бўлинг

Мавзуга оид