Мақолалар 14/06/2025 Қайси халқаро олимпиада ғолиблари ОТМга имтиҳонсиз қабул қилинади?

2019 йил 3 майдаги ПҚ-4306-сонли Президент қарорига биноан, қуйидаги 5 та халқаро олимпиада ғолибларига давлат ОТМларига тест синовисиз ва қўшимча имтиҳонсиз қабул қилиш имтиёзи берилади:

1️⃣ Халқаро математика олимпиадаси – International Mathematical Olympiad (ИМО)

2️⃣ Халқаро физика олимпиадаси - International Physics Olympiad (ИПҳО)

3️⃣ Халқаро кимё олимпиадаси - International Chemistry Olympiad (ИЧО)

4️⃣ Халқаро биология олимпиадаси - International Biology Olympiad (ИБО)

5️⃣ Халқаро информатика олимпиадаси - International Olympiad in Informatics (ИОИ)

Бошқа олимпиадалар-чи?

Юқорида саналган 5 та халқаро олимпиададан бошқа барчасида ғолиб бўлган ўқувчиларга тест синовисиз ўқишга кириш ҳуқуқи берилмайди.

Масалан, асосий фан олимпиадаларининг республика босқичида 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган иштирокчиларга давлат ОТМларига кириш имтиҳонларида мутахассислик фани бўйича максимал балл олиш ҳуқуқини берувчи ва уч йил муддат давомида амал қилувчи сертификат тақдим қилинади.

Бошқача айтганда, республика фан олимпиадасида совриндор бўлганларга ўша фандан максимал балл берилади, холос. Масалан, кимё фанидан республикада кучли учликка кирса, кимё фанидан максимал берилади. Агар кимё 1-мутахассислик фани бўлса, унда 93 балл, агар 2-мутахассислик фани бўлса, унда 63 балл берилади. Бошқа фанларни ўзи ишлаши керак бўлади.

Информатика ва ахборот технологиялари фанидан республика фан олимпиадасида совриндор бўлган ўқувчиларга мутахассислик фани сифатида математикадан максимал балл берилади.

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг