Олий таълим муассасасида кундузги шаклда таҳсил олаётган талабалар ўқишни тугатгунча ҳарбий хизматга чақирилмайди. Уларнинг чақирилиш муддати ўқишни тамомлагунга қадар кечиктирилади.
Сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқиётган талабалар сафарбарлик чақируви резерви хизматига ўз розилиги билан олиниши мумкин. Бундай ҳолатда талабалар июль-август ойларида бир ойлик ҳарбий йиғинларга жалб этилади.
Бундан ташқари, ҳарбий хизмат сабабли академик таътил олишлари мумкин. Ҳарбий хизматни ўташ учун академик таътил олаётган талаба сиртқи, масофавий ёки экстернат таълим шаклига ўтказилмайди.
Мабодо талаба олий таълим муассасасидан четлатилса, у чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқидан маҳрум бўлади ва ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин.
❗️Эслатиб ўтамиз, бу тартиб барча давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларига бирдек татбиқ этилади.
Асос: Ўзбекистон Республикасининг “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги Қонуни (2002 йил 12 декабрь) ва Вазирлар Маҳкамасининг 344-сон қарори.
#Мақола