Мақолалар 02/06/2025 Таътил пулини ҳисоблашда баъзи тўловлар ҳисобга олинмайди

Ҳодимларнинг меҳнат таътили пули ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади. Шу сабабли, ўртача иш ҳақи ҳисобланадиган даврдан баъзи вақтлар ва шу вақтда ҳисобланган суммалар чиқариб ташланади.

Меҳнат кодексининг 257-моддасига мувофиқ, қуйидаги ҳолатлар ўртача иш ҳақи ҳисобидан чиқариб ташланади:

 Қандай даромадлар ва вақтлар ҳисобга олинмайди?

👉  Ўртача иш ҳақи сақланиб қолган вақтлар, агар бу вақтда ҳақиқатда иш бажарилмаган бўлса:

‒ Масалан: таътил, хизмат сафари, иш берувчи ташаббуси билан бўш туриш ва ҳ.к.

‒ ИСТИСНО: болани овқатлантириш учун танаффуслар (407-модда).

👉  Вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси олинган вақтлар (яъни, тиббий йўлланма билан касаллик варақаси берилган кунлар).

👉 Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси олинган вақтлар (декрет таътили).

👉 Ишлаб чиқаришдан ташқарида бўлган бекор туриш кунлари, агар бу иш берувчи ёки ходимга боғлиқ бўлмаган ҳолатлар туфайли бўлса.

👉 399-моддага мувофиқ қўшимча дам олиш кунлари, (ногирон болалар ва болаликдан ногирон шахсларга қараш учун бериладиган тўловли дам олиш кунлари).

👉 Ишдан озод этилган бошқа ҳолатлар,

‒ тўлиқ ёки қисман иш ҳақи сақланадиган,

‒ ёки умуман ҳақ тўланмайдиган ҳолатлар (масалан, таълим олиш, ижтимоий таътил ва ҳ.к.).

Масалан, Аҳмадов Азамат 12 ой давомида ҳар ой 5 млн сўм маош олган. Аммо 2 ой мобайнида у 1 ой касаллик варақаси билан дам олди (меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси). У ҳолда ўртача иш ҳақини ҳисоблашда фақат 11 ойлик иш ҳақи эътиборга олинади.

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг