Мақолалар 10/06/2025 Ходим меҳнат таътилида бўлган даврда ойлик маоши оширилса, меҳнат таътили ҳақи қайта ҳисоб-китоб қилинади

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сонли қарорига  асосан:

▪️Ходим меҳнат таътилида бўлган даврда лавозим маошлари миқдори оширилган тақдирда, ташкилотнинг янги меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари асосида ишлайдиган кунларига тўғри келадиган амалдаги иш кунлари сонидан келиб чиқиб, меҳнат таътили ҳақи қайта ҳисоб-китоб қилинади;

Яъни иш ҳақи оширилган вақтдан бошлаб таътил тамом бўлган кунгача бўлган давр учун ўртача иш ҳақининг бир қисмига тузатиш киритилади.

▪️Ходим таътилдан чақириб олинса ва таътилнинг қолган қисми бошқа муддатга кўчирилса, таътилнинг фойдаланилмаган қисми кунларига ҳақ тўлаш учун ўртача иш ҳақи белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилади ва таътилнинг кўчирилган кунларига тўғри келадиган тўланган ўртача иш ҳақи суммаси бажарилган иш ёки ишланган вақт учун ойлик иш ҳақи ҳисобига ёзилади.

Таътил қисмларга бўлинганда сақлаб қолинаётган ўртача иш ҳақи белгиланган тартибда ҳар бир қисм учун алоҳида ҳисоблаб чиқилади.

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг