Репостлар 03/03/2025 Хорижий атамаларнинг ўзбекча муқобиллари таклиф этилмоқда

   Атамалар комиссиясининг ишчи кенгаши – Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти олимлари томонидан бир қанча вариантлар кўриб чиқилган. Бу якуний вариант эмас, ишчи орган тақдим этилаётган атамаларнинг миллий муқобиллари бўйича бошқа фикр ва мулоҳазаларни ҳам эшитишга тайёр.

Ҳозирча 30 та атаманинг ўзбекча муқобили таклиф этилмоқда:

  • Айсберг —> Музтоғ
  • Брусчатка —> Йўлғишт
  • Дискуссия —> Баҳс, мунозара
  • Зона —> Ҳудуд
  • Инструмент —> Иш қуроли
  • Интенсив —> Жадал
  • Камера —> Бўлма
  • Конструкция —> Тузилма
  • Координатор —> Мувофиқлаштирувчи
  • Коридор —> Йўлак
  • Лидер —> Йўлбошчи, етакчи
  • Маршрут —> Йўналиш
  • Прогресс, прогрессив —> Илғор, ривожланиш
  • Доставка —> Етказиш
  • Пробег —> Юрим
  • Сет (овқатлар сети бўйича) —> Тўплам
  • Оправа —> Кўзойнак банди
  • Полик —> Тўшама
  • Балансировка —> Мувозанатлаштириш
  • Внедорожник —> Йўлтанламас
  • Челенж —> Чорлов
  • Навигатор —> Йўллагич
  • Селфи —> Ўзчеким
  • Светофор —> Йўлчироқ
  • Эксплуатация —> Фойдаланиш
  • Акция —> Ялпи ҳаракат
  • Кулер —> Сувлик
  • Кешбек —> Ҳадъя-қайтим
  • Повербанк —> Кучлантиргич
  • Карвинг —> Мева безакчилиги

Мана бу саҳифада ҳар бир атама бўйича изоҳлар берилган ҳамда сиз ҳам ўз фикрингизни билдирсангиз бўлади.

Манба: https://t.me/xushnudbek/27105

#Таълим телеканали   #Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР