2025/2026-ўқув йилидан бошлаб нодавлат олий таълим муассасалари фаолиятини тартибга солувчи муҳим ўзгаришлар жорий этилмоқда. Қуйида абитуриентлар ва олийгоҳлар билиши лозим бўлган асосий эслатмалар тақдим этилади.
1. HEMIS тизимида рўйхатга олиш мажбурий.
HEMIS дастури асосида фаолият юритиш талаб этилади.
ҲЕМИСга киритилмаган талабаларга диплом берилмайди.
2. Контракт шартномалари фақат kontrakt.edu.uz орқали
Контракт шартномалари фақат kontrakt.edu.uz платформаси орқали тузилади.
Таълим кредити фақат шу тизим орқали берилган шартномалар учун амал қилади.
3. Қабул жараёнлари чекланган
Нодавлат олийгоҳлар йилига фақат бир маротаба (июнь-сентябрь ойларида) қабул жараёнларини ўтказишлари мумкин.
Хоҳлаган вақтда қабул қилиш амалиёти бекор қилинади.
4. Талаба қабулига квота чеклови
2025 йилдан бошлаб нодавлат ОТМлар кундузги таълим шаклига қабул қилган талабалар сонидан ортиқ бошқа шаклларга (сиртқи, кечки, масофавий) талаба қабул қила олмайди.
Яъни: кундузги = сиртқи + кечки + масофавий.
5. Аккредитация тартиби кучайтирилади
Нодавлат олийгоҳлар ҳар 4 йилда комплекс давлат аккредитациясидан ўтиши шарт.
Бу жараён таълим сифатини ошириш ва назорат қилишга қаратилган.
#Янгиликлар