Мақолалар 12/07/2025 3 370 та сертификат талабга жавоб бермагани учун рад этилди

Жорий йилда 18 854 та халқаро сертификат ҳақиқий деб топилди. 3 370 та сертификат эса талабга жавоб бермагани учун рад этилди.

Шунингдек, бу йил 678 нафар абитуриент барча фанлардан миллий/халқаро сертификатга эга бўлгани учун тестдан озод этилиб, бевосита танлов босқичига ўтказилди. (2024 йилда бундай имкониятдан атиги 1 нафар абитуриент фойдаланган эди.)

Сертификат эгалари:

— Умумтаълим фанлари бўйича: 85 140 нафар

— Чет тилларидан миллий ёки халқаро сертификатга 58 216 нафар абитуриент эга экани аниқланди. (2024 йилда бу кўрсаткичлар 13 180 ва 44 834 нафар эди)

Янги талаб бўйича Чет тили 1-фан бўлган йўналишларга фақат тил сертификати борларгина қабул қилинмоқда. Бу талабларга мос абитуриентлар сони 22 041 нафарни ташкил қилган.

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР