Мақолалар 08/04/2025 Дарслардан 3 баҳо олган талабага стипендия тўланмайдими?

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги 59-сон қарорига 1-иловада тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом 6-бандига кўра аввалги ўқув семестри натижаларига кўра стипендиялар:

а) қуйидаги тартибда тайинланади ва тўланади:

  • -барча фанлар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи фақат “аъло” баҳо (рейтинг кўрсаткичи — 86 балл ва ундан юқори) бўлган талабаларга стипендиянинг базавий миқдори 20 фоизга оширилган ҳолда;
  • – фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларининг 30 фоизидан кам қисмини “қониқарли” баҳога (рейтинг кўрсаткичи — 71 баллдан кам) ўзлаштираётган талабаларга — стипендиянинг базавий миқдорида;

б) фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичларининг 30 фоизи ва ундан ортиқ қисми “қониқарли” баҳо (рейтинг кўрсаткичи — 71 баллдан кам) бўлган талабаларга (тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи ҳамда 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар бундан мустасно) навбатдаги ўқув семестри мобайнида стипендия тайинланмайди.

Шунга кўра талабанинг ўзлаштириш кўрсаткичлари 71 фоиздан кам бўлса, унга стипендия тўланмайди. Агар бу кўрсаткич 71 фоиз ёки ундан юқори бўлса (86 фоизгача) унга базавий стипендия тўланади.

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг