Мақолалар 29/11/2024 Магистратурадаги ўқиш меҳнат стажига ўтадими?

Ўзбекистон Республикасида меҳнат стажи билан боғлиқ масалалар "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонун билан тартибга солинади.

Мазкур қонуннинг 37-моддаси "э" бандига асосан, олий таълим муассасаларида кундузги таълимда ўқиш иш стажига қўшиб ҳисобланадиган фаолият тури саналади. Яъни, магистратурада таълим олган 2 йиллик ўқиш даври меҳнат стажи ҳисобланади. Шунингдек, магистратуранинг 2-курсида мактабда 1 йил ишлаган даври ҳам меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.

Магистратурада контрактда битирган бўлсангиз, дипломни дарҳол олишга ҳуқуқингиз бор. Магистратурада контракт асосида ўқиганларга нисбатан меҳнат стажи ёки бошқа шунга ўхшаш шартларни талаб қилиш мутлақо асоссиздир. Чунки, "Магистратура тўғрисидаги Низом"да диплом олиш учун "меҳнат стажи шарт"лиги талаби кўрсатилмаган.

#Мақола   #Топ саволлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг