Президент қарори (15.06.2022-й, ПҚ-279-сон)га асосан Республикада фаолият юритаётган нодавлат (хусусий) ва хорижий ОТМ филиалларидан давлат олий таълим муассасаларига 2 хил йўл билан ўқишни кўчириши мумкин.
➖ Мос ва турдош таълим йўналишларига ўқишни кўчирганда алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар, бошқа таълим йўналишлари бўйича тест синовлари асосида;
➖ Давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига кўчириш ўрнатилган тартибда, тегишли бакалавриат таълим йўналиши учун белгиланган табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов (супер контракт) асосида амалга оширилади:
✅ Яъни, нодавлат олийгоҳлардан давлат олийгоҳларининг нотурдош таълим йўналишларига табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик тўлов асосида имтиҳонсиз ўқишни кўчириш мумкин.
Ушбу сумма йўналишларга қараб стипендиясиз контракт суммасининг 6 баробаридан 20 баробаригача ташкил этиши мумкин.
#Мақола