Мақолалар 01/04/2025 ОТМ битирувчилари июль ва август ойларида ўқимагани учун камроқ контракт тўлайдими?

Савол: Олий таълим муассасаларида битирувчи курсларнинг охирги семестри учун контракт миқдори ҳар йилги контракт миқдорига нисбатан кам тўланадими ? Яъни июль, август ойларида ўқимаганлиги учун кам тўланадими ёки йўқми? Талаба 1-курсдан бошлаб стипендиясиз контракт тўлаган, яъни стипендия олмай контракт тўлаб келган.

Ҳуқуқшунос  жавоби:

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги Низом (26.02.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2431) 26-бандига кўра олий таълим муассасалари битирувчи курс талабаларининг охирги ўқув йили (қисмларга бўлиб тўланганда охирги ўқув семестри) учун тўлов, тўловнинг белгиланган миқдоридан июль ва август ойлари учун тўланадиган стипендия миқдорини чегириб қолиш орқали амалга оширилади.

💁‍♂️ Бунда, чегириб қолинадиган стипендия миқдори контракт асосида ўқитиш учун тўлов миқдорининг охирги белгиланган стипендиянинг миқдори 0,75 коэффициенти қўлланган базавий миқдоридан келиб чиқиб аниқланади. 

☝️Эътибор берган бўлсангиз, контракт миқдоридаги чегирма июль ва август ойларида тўланиши керак бўлган стипендия миқдорига боғланмоқда. 

❗️Шунга кўра, стипендиясиз шаклда тўлов-контракт тўланган бўлса, якуний курсда ҳам тўлов-контракт миқдори ўзгармайди. 

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг