Мақолалар 16/03/2025 Ўзбекистон хусусий боғчалар нархи бўйича жаҳонда нечанчи ўринда туради?

Numbeo нашри маълумотларига кўра, 2025 йил 7 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хусусий болалар боғчасининг бир нафар бола учун тўлиқ кунлик ойлик тўлови ўртача 295,3 АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу кўрсаткич бўйича Ўзбекистон 127 мамлакат орасида 62-ўринни эгаллаган.

МДҲ давлатлари орасида Ўзбекистонга нисбатан арзонроқ хусусий болалар боғчаси хизматлари қуйидаги мамлакатларда қайд этилган:

  • -Россия: 262,9 АҚШ доллари;
  • -Озарбайжон: 242,2 АҚШ доллари;
  • -Қозоғистон: 240,6 АҚШ доллари;
  • -Қирғизистон: 190,3 АҚШ доллари;
  • -Тожикистон: 104,3 АҚШ доллари.

Шунингдек, Ўзбекистонга нисбатан қимматроқ бўлган мамлакатлар:

  • -Украина: 296,9 АҚШ доллари;
  • -Беларус: 299,3 АҚШ доллари;
  • -Арманистон: 306,9 АҚШ доллари;
  • -Молдова: 372,3 АҚШ доллари.

Умуман олганда, дунёда хусусий болалар боғчаси хизматлари энг қиммат бўлган мамлакатлар Швейтсария, Нидерландия ва Буюк Британия ҳисобланади, энг арзонлари эса Бангладеш, Шри-Ланка ва Покистонда қайд этилган.

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг