“2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-184-сон, 15.05.2025-й.) қабул қилинди.
🔰 Қарорга кўра, 2030 йилда қуйидаги кўрсаткичларга эришиш белгиланди, жумладан:
🔹 4,2 млн нафар умумий ўрта таълим тизими ташкилотлари ўқувчиларида экологик таълим-тарбиянинг мустаҳкамланиши, экологик маданиятнинг юксалиши;
🔹 400 минг нафар ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларида экологик таълим-тарбиянинг мустаҳкамланиши, экологик маданиятнинг юксалиши.
💬 Қарор билан 2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепцияси тасдиқланди.
✔️ 2025–2026-ўқув йилидан бошлаб:
▶️ҳар йили илмий лойиҳалар танловида аҳолининг экологик маданиятини юксалтиришни илмий-амалий жиҳатдан тадқиқ этишга оид мавзулар эълон қилиб борилади;
◀️олий таълим муассасалари талабалари томонидан Ўзбекистон эковолонтёр талабалари ҳаракати ташкил этилади.
🌐 “Эколог олимлар ҳамжамияти” нодавлат нотижорат ташкилоти таъсис этилади.
💬 Ҳар йили талабалар ўртасида “Экология билимдони”, “Экологик маданият тарғиботчиси”, “Энг фаол эковолонтёр” ва “Йилнинг энг яхши экология ҳимоячиси” каби номинациялар ҳамда стартап лойиҳалар бўйича танловлар ташкил этилади.
📝 Шунингдек, 5 июнь – Бутунжаҳон атроф-муҳит куни муносабати билан ҳар йили талабалар ўртасида долзарб экологик масалалар муҳокамасига бағишланган халқаро илмий-амалий форум ўтказилади.
⭐️Олий таълимдан кейинги таълимда экология соҳасидаги тадқиқотлар қабул квоталари 30 фоизга оширилади.
🛡Экологик маданият ва экология муаммолари соҳасида хотин-қизлар учун ҳудудлар кесимида докторантура учун қўшимча квоталар ажратилади.
#Янгиликлар