Юртбошимизнинг таълим соҳасига қаратаётган юксак эътиборлари туфайли бугунги кунда юқори технологиялар асосида жиҳозланган ва жаҳон стандартларига жавоб берувчи замонавий методлар орқали таълим бериладиган мактаблар сони кўпаймоқда. Шулардан бири Раҳимов School хусусий мактабидир.
Мактаб замонавий ўқитиш техникаси, амалий ўрганиш тажрибаси ва тарбиявий муҳитни ўз ичига олган ҳолда таълимга инновацион ёндашувни таъминлашга қаратилган. Раҳимов Счоол ўқувчиларга ўз имкониятларини тўлиқ очиб бериш ва ҳар томонлама баркамол шахс бўлиб етишишларига ёрдам беради.
Ушбу таълим даргоҳи 2023 йилда ўз фаолиятини бошлашига қарамасдан ўқувчиларининг инглиз тилини билиш даражасини баҳоловчи IELTS имтиҳонидан юқори натижаларни қўлга киритишга улгуришган. Мактаб, асосан, инглиз тили, САТ, робототехникани болаларга ўргатишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган бўлса ҳам, ўқувчиларнинг бу билимларни эгаллаш жараёнида тарбиясининг сустлашмаслигини ҳам назорат қилади.
Мактабда одатий дарс машғулотларидан ташқари турли тўгараклар йўлга қўйилган:
Спорт машғулотлари:
Мактаб ўқувчиларнинг ота-оналари билан мунтазам алоқани йўлга қўйган. Жумладан, йил давомида ота-оналар билан бириктирилган мутахассислар қуйидаги тартибда иш олиб боради:
Маданий саёҳатлар ўқувчилар билан биргаликда қуйидаги манзилларда амалга оширилади:

Раҳимов School хусусий мактабига қабул жараёни қуйидаги тартибда амалга оширилади:
1. Белгиланган фанлардан имтиҳон
Фарзандингизни имтиҳон қилиб, унинг ақлий салоҳиятини синовдан ўтказамиз.
2. Психолог билан суҳбат
Оғзаки суҳбат жараёнида асосан боланинг IQ даражаси, ахлоқи ва тасаввур қобилиятларини текширамиз.
3. Керакли ҳужжатларни тақдим этиш
Юқоридаги босқичлардан муваффақиятли ўтган ўқувчилар ҳужжат топшириш жараёнига ўтишлари мумкин бўлади.
Дарс машғулотлари, албатта, пуллик. Нархлари қуйидагича:
1. 1-4-ўзбек синфлари учун - 4 900 000 сўм
2. Қолган барча синфлар учун – 5 480 000 сўм
Мактабда иқтидорли талабалар учун махсус стипендия пуллари мавжуд. 5-синфдан бошлаб ҳар ойлик қўллаб-қувватлов ўқувчиларнинг мустақил бўлиб ўсишлари, молиявий саводхонликларини оширишлари ва мактабда арзонроқ ўқишларига ёрдам беради. Стипендия ўқувчининг шахсий картасига ўтказиб берилади ва стипендиатлар пулни ўзларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб ишлатишади.
Эслатма: IELTS ва SAT сертификатига эга ўқувчилар деярли бепул таҳсил олишади.

Бундан ташқари мактабда ўқувчиларнинг соғлом овқатланиши учун ҳам шароит яратилган. Ўқувчиларнинг ошхона тўлови эвазига 3 маҳал ёки 1 маҳал овқат берилади.
Мазкур мактаб юзасидан сизда савол ва таклифлар туғилган бўлса, қуйидаги манзилга ва рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:
Rahimov School ижтимоий тармоқларда фаол фаолият олиб боради.
Instagram | Telegram | Facebook
Раҳимов School ҳақида яна-да кўпроқ маълумотни You tube каналдан олишингиз мумкин!
Севинч Толибжонова тайёрлади
#Таълим телеканали #Мақола #Мактаб